<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><author>Улуғбек Абдуҳалимов, Равшан Хизиров</author>
<title>Масиҳ юрагимизда</title>
<lyrics>[V1]
 Осмонлардан изламанг
 Осмонларга бўзламанг
 Узоқларни кўзламанг
 Масиҳ юрагимизда.

[V2]
 Муқаддас Руҳи билан
 Ҳаёт шукуҳи билан
 Қалбда Масиҳ яшаркан
 Масиҳ юрагимизда.

[V3]
 Каломи қўлимизда
 Ҳамроҳдир йўлимизда
 Биродар менда, Сизда
 Масиҳ юрагимизда.

[V4]
 Кўтарилди осмонга
 Отадан ўнг томонга
 Шафоат қилиб жонга
 Масиҳ юрагимизда

[V5]
 Қурбон қилди жонини
 Тўкиб қутлуғ Қонини
 Юборди Каломини
 Масиҳ юрагимизда.

[V6]
 Гуноҳкорни севди У
 Тавба қилинг дерди У
 Худони севинг мангу
 Масиҳ юрагимизда

[V7]
 Дунё ўтиб кетади
 Еру осмон битади
 Масиҳ сизни кутади Масиҳ юрагимизда

[V8]
 Худо режасин очди
 Нурин қалбларга сочди
 Зулмат юракдан қочди
 Масиҳ юрагимизда.

[V9]
 Улашамиз барчага
 Маюс боқманг дарчага
 Нажот берди қанчага
 Масиҳ юрагимизда.</lyrics>
</song>